Қонун жиҳатидан ўрта махсус маълумотли кадрлар мактабда ўқитувчи бўлиб ишлай оладими?

Category: 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 30 июлдаги 14/1-4141-рақам билан тасдиқланган “Умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли кадрлар ўрнини босқичма-босқич олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлдиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар Дастури”да ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни олий таълим муассасаларининг кундузги, кечки ва сиртқи йўналишларида ўқишга йўналтириш, 2030 йилдан бошлаб умумтаълим мактабларида фақат олий маълумотли педагоглар фаолият юритишига эришиш кўзда тутилган.
Мазкур дастур асосида ўрта махсус маълумотли (дипломида ўқитувчи мутахассислиги қайд қилинган) ўқитувчилар 2025 йилгача умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида дарс бериш имкониятига эга.
Ўрта махсус маълумотли пенсия ёшидаги ўқитувчилар ҳамда номутахассислар билан тузилган меҳнат шартномалари 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади.
Манба:@uzedu

Izoh qoldiring