Аттестация боҳолаш мезонлари қуйидагича:
Олий тоифали ёки бош ўқитувчи:
75 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
75 фоиздан паст кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтмади, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими)га туширилсин»;
Биринчи тоифали ёки етакчи ўқитувчи:
75 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин»;
75 фоиздан 65 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
65 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими)га туширилсин»;
Иккинчи тоифали ёки катта ўқитувчи:
65 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) берилсин»;
65 фоиздан 60 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
60 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилсин»;
Мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи:
60 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилсин»;
60 фоиздан 55 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозими сақлансин»;
55 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас».
Барчага улашинг!