Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов муҳим савол ва мурожаатларга жавоб қайтарди

Primary tabs

sherzod shermatov

АОКА анжуманлар залида ўтказилган онлайн-брифинг

 

10 майдан ҳамма ўқитувчилар меҳнат таътилига чиқади, деган гап қанчалик рост? Ўқув йили муддатидан олдин якунланиши мумкинми?

10 майдан ўқитувчилар меҳнат таътилига чиқиши ҳақидаги маълумотлар асоссиз.

Шу ўринда, ҳозирда таътилда бўлган тизим ходимлари бор. Уларнинг таътил муддати якунланмоқда. Бу масала бўйича яқин кунларда ҳукумат қарори қабул қилиниши керак. Қарор чиққанда қўшимча изоҳ берилади.

 

 

Олимпиаданинг учинчи (вилоят), тўртинчи (республика) босқичлари ўтказиладими? Агар ўтказилмаса, туманда ғолиб бўлган ўқувчиларга қандай имтиёзлар бор?

Республика фан олимпиадасининг III (вилоят) босқичини ўтказиш бўйича барча тайёргарликлар кўрилган.

Карантин тартиби бекор қилингач, Республика махсус комиссияси томонидан оммавий тадбирлар ўтказишга рухсат берилгандан кейингина олимпиаданинг мазкур босқичи ўтказилиши мумкин бўлади.

Олимпиада ўтказилиши вазиятдан келиб чиқиб бекор қилинса, иштирокчиларга имтиёзлар берилмайди.

 

Соатбай ўқитувчига онлайн дарс ўтгани учун ойлик тўланадими?

Халқ таълими вазирининг 2020 йил 31 мартдаги 91-сонли буйруғига асосан умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқитувчиларига ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда (иш ҳақи тўлиқ сақланган ҳолда) давом эттиришларига рухсат берилган.

 Шунга кўра, ўқитувчиларга ички ва ташқи ўриндошлик асосида (жорий йил 1 апрелга қадар) бириктирилган дарс машғулотлари учун (таътилда бўлмаган даврда) соатбай асосда иш ҳақи тўлаб берилади.

 

 

Мактаб раҳбарияти карантин даврида синфларни таъмирлашни талаб қилди, бу тўғрими?

Савол ким берганига боғлиқ. Ўқитувчилардан талаб қилинаётган бўлса, албатта, бу нотўғри.

Лекин ҳозир карантин вақтида қурилиш ишларига рухсат берилган. Мактабда ўқитувчилар ва ўқувчилар йўқ. Пайтдан фойдаланган ҳолда, қурилиш ва таъмирлаш ишларини санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширса бўлади.

 

Сурат манбаси: kun.uzhttp://kun.uz

Izoh qoldiring

CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.