Хорижда докторантура ва магистратура дастурлари доирасида таълим олиш учун танлов эълон қилинди

Главные вкладки

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижда таҳсил олиш учун номзодларни саралаб олиш мақсадида стипендия танловини эълон қилади.

Хорижда докторантура ва магистратура дастурлари доирасида таълим олмоқчи бўлган номзодлар жорий йилнинг 7 октябрь соат 18.00га қадар маълумотларини қуйидаги ҳаволада келтирилган шакл орқали тақдим этишлари лозим.

Стипендия танлови талаблари тўғрисидаги батафсил маълумотларни http://eyuf.uz/ сайти орқали олиш мумкин.