Matematika faniga bolalarning qiziqishini oshirish uchun 5 ta maslahat

Главные вкладки

Ҳурматли ўқитувчи ва ота-оналар, математика борасида болаларни шоштирманг, нотўғри жавобларни ҳам рад қилманг.

Қачон охирги марта болангизга математика фанидан уй вазифасини бажаришга кўмаклашдингиз? Ўша пайтда нима ҳис қиласиз? "Бўлақол тезроқ, 2+2=4, нимаси қийин буни". Ҳаёлингизда шу. Мактабда ҳам болаларни доим шоштиришади: ечимини тезроқ топамиз, осонку, бу мавзуни ўзлаштирганмизку. Мактаб ўқитувчиси ва «Math for love» лойиҳасини мауллифи Дэн Финкел фикрича, худди шу йўл билан ўқувчининг фанга бўлган қизиқишини йўқотар эканмиз. Лекин буни тўғирласа бўлади.

 

Келинг файласуф ва математик Рене Декартнинг гапларини эслаймиз. "Мен фикирлай оламан, демак мен ҳаётман. Фикр ўзи аслида нима ўзи? Фикр бу иккиланиш, тушуниш, тасдиқлаш ва инкор этиш, хоҳлаш ва рад қилиш, тасаввур ва қабул қилишдир. 

Ҳар куни математика дарсида худди шу фикрлаш турини болаларда ривожналтириш лозим. Агар сиз ота, она, ўқитувчи ёки таълим соҳасида иш юритаётган одам бўлсангиз, сизга 5та маслахат:

 

1) Савол бериш билан бошланг.

Одатий математика дарси жавоблар позицияси билан олиб борилади. "Мана бундай қилиб кўпайтирамиз. Сиз ҳам бажаринг. Бундай қилиб эса бўламиз. Мисол ишланг. Мавзуни тушунган бўлсангиз, кейингисига ўтдик энди. "Бу моделда дарс ўтишнинг асосий тамойили нимада? Кетма-кетликни ёдда тутиш. Тасаввур қилиш, иккиланишни бу ерда иси ҳам йўқ. Яни фикр юритишни ўзи йўқ. 

 

 



Энди дарсни савол билан бошлаб кўрайлик. Масалан, мана сонлар, бу эса топишмоқ яширилган расм. Ранглар нимани ифодалаяпти?

Бу расмни кўриши биланоқ ўқувчилар унинг маъносини англамасата, сонлар ва ранглар боғлик эканлигини сезадилар. Ана сизга топишмоғу, мана сизга бошқотирма. Ҳамма математик масалалар каби бу топишмоқнинг хам оддий ва аниқ ечими бор. Жавобини албатта сизга айтмаймиз. Сизни изланиш роҳатидан маҳрум қилишни хоҳламаймиз.

 

2) Ўқувчиларга вақт беринг.

"Агар математик масаланинг ечимини 30 сонияда топа олмасам, математикани умуман тушунмайман". Бу мактаб битирувчиларнинг фикридир. Бундай фикр эса ўз ўрнида таълимнинг муваффақиятсизлиги ҳисобланади. Биз ўқувчиларга изланишда, ечим топишда сабр ва қатъиятликни ўргатишимиз шарт. Унинг ягона йўли эса, ўйланиш учун ўқувчиларга вақт бериш. Бу топишмоқни болалар билан биз ҳам кўриб чиқдик. Ўқувчиларни шоштирмадик. Расмни тахлил қилишди. Шундай саволлар беришди: "Нимага охирги устунда кўк ва сариқ такрорланяпти? Қизил рангдаги кичик сонлар нимага ўзгаряпти? Улар фақат тоқ сонлар эканлиги мухимми? Сариқ рангда фақат жуфт сонлар, туғрими?" ва хоказо

Ҳақиқий масалани ўртага ташлаганингиздагина ўқувчиларда қизиқувчанлик ва кузатувчанлик ортади.

 

3) Жавоблар манбаи бўлманг.

Саволларга жавоб беришда ўзгача ёндашинг: "Мен ҳам билмайман. Келинг бирга ўйлаб кўрамиз". Шундай қилиб математика умумий масалага айланади. Айниқса бундай йўлни ота-оналар тутиши лозим. Уй вазифасини бажаришга ёрдам бераётганингизда тушунтириш билан бошламанг. Бола ўзи сизга тушунтирсин. Бирор бир нарсани билмаслик бу муваффақиятсизлик эмас, аксинча, тушуниш сари биринчи қадам эканлигини болага ўргатишимиз керак. Шундай қилиб, юқорида ўқувчилар томондан берилган саволларга жавоб беришга шошилмадик. Қандай қилиб бундай хулосага келганини сўрадик.

Бундай йўл билан ўқувчиларни изланишга, ечим топишга, иккиланишга, бахслашишга чорлайсиз. 

"Мана 2, 4, 6, 8, 10, 12. Сариқ ранги бор. Текширдим ҳаммаси жуфт сонлар. Тўхта, қара, сариқ бўлаклар сони ҳам ҳар хил бўларкан 48 рақамида тўртта сариқ, 46 да эса иккита. Яна бошқа нарсани англатади бу сариқ бўлакчалар". 

"Мен ўқитувчиман. Мен ҳамма нарсани биламан" позициясидан кечинг, шунда сиз математик фикирлаш, фараз, илмий бахсларнинг гувоҳи бўласиз. Бу эса жуда қизиқ. Чунки бахслашишни ҳаммамиз яхши кўрамиз.

 

4) Ўқувчининг ғояларини рад этманг

Бу осон эмас. Ўқувчи олдингизга 2+2=12 деб келдими? Дархол уни тўғирлашингиз керак? Тўғри, болаларимиз асосни билсин, уни қўлласин деймиз. Лекин рад этмаслик "сиз ҳақсиз" дегани эмас. Ҳаттоки нотўғри ғояни ёки таклифни ўйлаш ва бахслашиш учун сабабга айлантиринг. Бу эса ўз йўлида болани макематик фикрлашга ундайди. 

Агар тўғридан-тўғри хатони тўғрласангиз, масала ўз кучини йўқотади. Лекин уни қабул қилсангиз, ўрганиб, сўнг эътироз билдирсангиз бу айни мудао. Келинг 2+2=12 қабул қилайлик-чи. Демак 2+1=11, бу дегани 2+0=10. Аслида эса бунинг жавоби икки. Лекин агар икки бу ўн бўлса, бир тўққиз эканда, нол эса саккиз! Математикани парчалаб ташлагандек бўлдик. Лекин баёнот нотўғрилигини тушунтира олдик.

 

Энди тассавур қилинг, рақамли тўғри чизиқдамиз. Саккизта қадам ташлаб бош нуқтага қайтолмаймиз. Лекин бу тўғри чизиқ эмас, айлана бўлсачи? Саккизта қадам ташлаб бош нуқтага қайта оламиз, тўғрими? Шу ҳолатда эса саккиз бу нол дегани. Бу оддий ўйин, лекин шундай қилиб янги математика пайдо бўлган. Олимлар анчадан буён рақамли айланаларни ўрганиб келмоқда. Бу аслида бошқа йўналиш модуляр арифметикаси деб аталади. Асосан буни криптография ва дастурлаштиришда қўллашади. 

Тўғри албатта ўқувчиларга 2+2=4 эканлигини ўргатишимиз керак, лекин ундан ташқари бошка ғояларни ҳам қабул қилинг. Улар изланишга ва тажрибаларга имконият туғдиради.

 

5) Ўйинларни қўлланг!

Математика бу қоидалар тўпламига риоя қилиш эмас. Математика бу ўйин. Бу ажойиб фан бола ҳаётининг бир парчасига айланишига ёрдам беринг. Математик фикрлашни кучини ҳис қилишга имконият яратинг. Шунда битирувчилар орасида "мен ёқтирган фан -математика" деган гапга ҳайрон бўлмайсиз!