Respublika insholar ko'rik tanlovi 2017

Главные вкладки

РЕСПУБЛИКА ИНШОЛАР КЎРИК-ТАНЛОВИ 2017

 “My motivation to study” – “Менинг ўқишга бўлган иштиёқим” мавзусида инглиз тилида иншо ёзинг ва хамкор ташкилотлардан оригинал совғалар сохибига айланинг! 

 

Кўрик-танлов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси қошидаги Ёш етакчиларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси (YLDP) билан биргаликда ташкил этилмоқда. 

 

Танловнинг мақсади умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчи ёшлар орасидан илғор, ташаббускор, ижодкор, масъулиятли ва фаол бўлганларини аниқлаш ва шунингдек уларнинг ижодий фаолиятини оммалаштириш, тарғиб этиш, касб-маҳоратини ривожлантириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали чет тилларига бўлган қизиқишларини оширишдан иборат. 

 

Кўрик-танловда мактаб ўқувчи ёшлари (14-17 ёшлар) қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.

Кўрик-танлов икки босқичда ўтказилади: 

       а) биринчи босқич - ҳудудий босқич Республикамиздаги барча умутаълим мактаблари томонидан жорий йилнинг 15-декабригача “My motivation to study” – “Менинг ўқишга бўлган иштиёқим” мавзуси остида ўтказилади ва таълим муассасаларида ўтказилган инглиз тилида иншолар кўрик-танловидан энг муваффақиятли деб топилган 3 та иштирокчининг иншосини (Ҳар бир таълим муассасасидан 3 тадан иштирокчи) онлайн тизимда танловнинг расмий веб саҳифасига (www.essay.yldp.uz) жорий йилнинг 20-декабригача юкланади. 

 

       б) иккинчи босқич - республика босқичи Тошкент шаҳрида 2017-йилнинг январь ойининг биринчи 10 кунлигида бўлиб ўтади. Унда хар бир худуддан 3 нафар иштирокчи якуний босқичга таклиф қилинадилар. 

 

Иншолар онлайн тизимда www.essay.yldp.uz  сайти орқали қабул қилинади. 

Батафсил маълумот учун: +998998227798 / +99897 1310966 

Еmail: essay@yldp.uz / info.yldp@gmail.com