Soatbay dars soatlari uchun ustama berilmaydimi?

Category: 

Dars soatim 28 soatni tashkil etadi bu 1.5 yarim stavkaga yaqin. Menga 1 stavka ya‘ni 20 soat dars uchun ustama to‘lashmoqchi. Qolgan 8 soat darsga to‘lanmas ekan. Shu to‘g‘rimi??? Ustama haqidagi qarorda o‘qituvchining bazaviy tarif stavkasida to‘lansin deya takidlangan. Aynan 20 soat uchun emas. Shunga aniqlik kiritib bersangiz...

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида НИЗОМда , ходим томонидан, асосий ишдан ташқари, ўша ташкилотнинг ўзида штат лавозимини эгалламасдан бошқа ишни бажариш, шу жумладан:
умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқитувчилари томонидан кабинетларга, лабораторияларга мудирлик қилиш бўйича вазифаларни бажариш, тўгаракларга раҳбарлик қилиш, шунингдек улар томонидан белгиланган юкламадан ортиқ ўқув-тарбиявий ишларни бажариш;
ишнинг ушбу тури бўйича иш вақти нормал давом этишининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда меҳнатга соатбай ҳақ тўланадиган педагогик иш;                                                                                                                           

Халқ таълими муассасалари педагог ходимлари меҳнатини нормалаштириш йиллик, чораклик ва ойлик иш режаларига асосланган. Йиллик иш режаси ўқув, тарбиявий ва ташкилий тусдаги асосий тадбирларни бажариш учун зарур бўлган иш вақти сарфи кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхатини ўз ичига олади.  Ўқитувчиларнинг йиллик иш режаси чораклар ва ойлар бўйича тақсимланган бир йилдаги 1548 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади. Алоҳида ҳолларда халқ таълими муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади. Бунда лавозимларни бирга қўшиб олиб бориш бўйича иш вақтининг жами давом этиши мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган жами иш вақтининг 50 фоизидан, яъни йил мобайнида 774 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Шунингдек, Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМда 25 бандида Бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно) ва бюджет ташкилотларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондида назарда тутилган маблағлар доирасида тўланади. Ички ўриндошлик асосида ишлашда иш вақтини ҳисобга олиш асосий иш бўйича ва ўриндошлик асосидаги иш бўйича алоҳида-алоҳида юритилади. Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки ўқитувчиларнинг   йиллик иш режаси чораклар ва ойлар бўйича тақсимланган бир йилдаги 1548 соат миқдоридан ортиқ ўқитиладиган соатлар учун соатбай ҳисобидан тўланади.

Соатбай ўқитилган дарс соатлари учун устама тўланмайди.

@Yurist_Xizmati

Izoh qoldiring

CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.