Ўн бир ёшли ўқувчи, ҳозирги замон мактаби тўғрисидаги бор ҳақиқатни айтиб берди

Primary tabs

ўқувчи

Болалар мактабга боришни истамаслигининг 10 та сабаби!

Мактаб, хато қилиш мумкинлиги ва хато қилиш керак эканлигини ўргатмайди, чунки фақат шу йўл билан сиз бирор нарсани ўрганишингиз мумкин. «Эртага номи билан» конференцияда 11 ёшли маърузачи нима учун болалар мактабни ёқтирмасликлари ҳақида гапириб берди, – деб ёзади nv.ua

1. Ўқитувчи

Мактабга биринчи бор келганингизда, сизга дарҳол қўрқувни сингдиришга ҳаракат қилишади. Шулардан бири ўқитувчидан қўрқишдир.

2. Баҳолашдан қўрқиш

Биринчи қўрқувдан кейин эса, баҳолаш қўрқуви пайдо бўлади. Ундан кейин ота-оналар, мактаб директори томонидан жазоланишдан қўрқиш. Мактабда ким бўлишингдан ва сенинг ким эканлигинга қарашмайди, сенга фақат баҳоларинга қараб ҳукм чиқаришади.

3. Хато қилишдан қўрқиш

Яна бир қўрқув – бу хато қилиб қўйишдан қўрқиш. Мактаб, хато қилиш мумкинлиги ва хато қилиш кераклигини ўргатишмайди, чунки фақат шу йўл билан сен бирор нарсани ўрганишинг мумкин.

4. Троллинг

Яна бир сабаб- бу синфдошларинг масхара қилиши. Ва кўпинча бунга ўқитувчилар айбдор бўлишади. Чунки, ҳудди синфдошлари каби ёмон иш қилаётганини айтиб, болаларни орасида кулгига қўйишади. Улар учун баҳолаш, ўқувчидан кўра муҳимроқдир. Мен болалар ижодиёти клубига қатнаб, у ерда мунчоқ тўқишни, хамирдан ҳайкалча ясашни, теридан билагузуклар ясашни ва бошқа кўп нарсаларни ўргандим. Ва менинг тўгарак раҳбарим мастер-класс ўтказиш учун менинг мактабимга келиб, ютуқларим ҳақида гапириб берганида, “завучимиз” ҳайрон бўлиб: «Тимофей? Бундай бўлиши мумкин эмас! ”, деган эди.

5. Аҳмоқона тест-синовлари

Дарсларда бериладиган ўша тестлар ниҳоятда аҳмоқонадир, чунки уларда ўзингни жавоб вариантинг бўлмайди. Бола яхши баҳо олиши учун, таклиф қилинганлардан битта жавобни топишга ҳаракат қилади, лекин унда бу варинатлардан ташқари ўз фикри ҳам бўлиши мумкинку. Ваҳоланки, ўз фикрини ёзиш учун имконият йўқ. Мен, бир кун келиб дунёнинг барча пойтахтларини, Тарас Шевченко ёзганларини, бешнинг квадрат илдизини эслайдиган вақт келади деб ўйламайман. Назаримда, агар киши бирор нарсага қизиқиб қолса, у 10 йил мактабда ўқиган боладан кўпроқ нарсани билиб олади. Ва агар унга бошқа соҳалардан билим олиш керак бўлиб қолса, унда осонликча уни эгаллаши мумкин.

6. Уй вазифалари ҳажми

Уй вазифаси, болаларнинг ўзлаштириши ва таълимига таъсир қилишини исботловчи бирон бир далил йўқлиги ҳақида ўқиган эдим. Бир куни менга инглиз тилидан шунчалик кўп топшириқлар беришганки, уч соат мобайнида бошимни кўтармай ёзганимдан кейин ўрнимдан турдим ва бўйнимни тўғрилай олмадим. Мени тиббий пунктга олиб келишди ва бир ҳафта давомида бўйин корсетида юрдим.

7. Бошқалардан фарқланишни тақиқлаш

Мактабларда бошқалардан фарқланиб турганларни ёқтиришмайди. Бу ўқитувчидан бошланиб, ўқувчиларга ўтади ва бир умрга улар билан қолади.

8. Мактаб бахтли бўлишга ўргатмайди

Мен, The Beatles гуруҳидаги Жон Леннонга беш ёшида онаси унга ҳаётдаги энг муҳим нарса – бахтли бўлиш кераклигини айтганлиги хақида ўқиган эдим. Кейин у мактабга боради ва у ерда шундай деб ундан сўрашади: «Сен ҳаётда ким бўлишни орзу қиласан?» У шундай жавоб беради: «Бахтли бўлишни». Унга шундай дейишади: «Сен вазифани тушунмаяпсан», дейишса, бунга жавобан у: «Сиз ҳаётни тушунмайсиз», деган экан.

9. Мактаб ахборот билан ишлашга ўргатмайди

Масалан, мен YouTube –даги физика ўқитувчисини осон ва қизиқарли суҳбат қурадиган каналини томоша қиламан. Бундай ресурсларни ўқиш ёки тамоша қилиш, ўнлаб зерикарли дарсларнинг ўрнини босиши мумкин.

10. Мактабда мустақил ҳаётга тайёрлашмайди

Мактаб – бу балоғатга етишишга тайёргарлик. Аммо у ерда даромадни қандай тежаш ва кўпайтиришни, уни қандай қилиб топишни ва умуман, қандай қилиб пул топиш кераклигини ўргатшмайди. Мен, мактабдаги асосий предмет- бу биз бир-биримизни тушунишга ўргатадиган предмет бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Ахир, мулоқот қилиш қобилияти энг муҳимику.'

Манба: tarjumon.uz

Izoh qoldiring

CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.