"Ўзбекистоннинг қўшни давлатлари" мавзусидаги таълимий очиқ маълумот ишланмаси

Primary tabs

Ой мавзуси:”Ғаройиб  олам”

Ҳафта мавзуси:”Қўшни мамлакатлар”.

Февраль  ойининг  1- ҳафтаси.

Гуруҳ: ______________________________

Фаолият тури: Нутқ ўстириш.

Мавзу: Ўзбекистоннинг қўшни давлатлари”.

(Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Авғонистон)

Мақсад: Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар  ҳақидаги  ғояларини шакллантириш.

Таълимий мақсад:Луғатни миллатга тегишли сўзлар билан бойитиш. Ўзбекистон атрофидаги қўшни  давлатлар: Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Авғонистон ва у ерда яшайдиган халқлар , миллий либослар, халқ рақси ва мусиқаси ҳақида  тушунча бериш.Сўзлашув нутқини шакллантириш. Сўзларни тўғри талаффуз қилиш. Болалар саволларга тўлиқ  жавоб беришни, жумлаларни тўғри тузишга, керакли сўзлардан ўринли фойдаланишга  ўргатиш. Чегарада, чегарадан ташқарида, чегара ичида сўзларини мустаҳкамлаш.

Тарбиявий мақсад: Нутқнинг ифодалилигини тарбиялаш. 

Ривожлантирувчи мақсад: Ватанпарварлик туйғуларини ва ўз Ватанига бўлган  ғурурни ривожлантириш.

Давлат талаби: Тайёрлов  гуруҳда лозим бўлган билим ва кўникмаларни болаларга сингдириш. Бола нутқни тинглайди ва англайди, сўзлашади ва мулоқат қилади, қизиқувчан, интилувчан, фаол билишга қизиқиш билдиради ва унга эҳтиёжи мавжуд, атрофдаги борлиқни ижодий ўзгартириш малакасига эга.

Izoh qoldiring

CAPTCHA
This question is for testing whether or not you are a human visitor and to prevent automated spam submissions.