2020-йилда бўлиб ўтадиган педагог кадрлар аттестациясига тайёргарлик ишлари бошланди

Главные вкладки

Аттестацияда иштирок этишни хохловчи таълим муассасалари педагог кадрларга оид маълумотларни тасдиқланган ҳамда электрон шаклда 2019-йилнинг 1-декабрига қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига тақдим этишлари лозим. Педагог кадрлар эса, аттестацияда иштирок этишлари учун ўзлари фаолият кўрсатаётган таъшим муассасаси раҳбарига ёзма мурожаат қилишлари керак.

Таълимни бошқариш бўйича ҳудудий бошқарув органлари аттестацияда иштирок этиш истагини билдирган педагоглар рўйхатини шакллантириб, 2019-йил 1-декабрга қадар Таълим инспекциясига тақдим этишлари ҳамда педагог кадрлар тўғрисидаги маълумотларни http://pka.tdi.uz/ электрон дастурига киритилишини  назоратга олишлари лозим.

Ҳурматли педагогларимиз қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратишлари лозим:

1. Педагог кадрлар аттестация жараёнларига масъулият билан ёндашишлари, аттестация жараёнларининг асосини ташкил қиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужатларни (низом, баҳолаш мезонлари) мукаммал ўрганиб чиқишлари;

2. Аттестация комиссияларига ўзлари тўғрисидаги ҳаққоний, асосланган маълумотларни тақдим этишлари, аттестация жараёнлари билан боғлиқ ҳужжатларни сохталаштиришга ҳаракат қилмасликлари;

3. Ижтимоий тармоқларда малака (тест) саволлари ёки назорат материаллари сифатида тарқатилаётган ҳар хил кўринишдаги манбаларга ишониб қолмасликлари, фақатгина ваколатли орган яъни Таълим инспекцияси томонидан ўтказиладиган онлайн репетицияда самарали фойдаланишлари;

4. Малака (тест) синовларини ўтказиш жараёнларида педагогларга хос бўлмаган хатти-ҳаракатларни (ҳар хил кўринишдаги манбалардан фойдаланиш, ўринга-ўрин кириш) содир этишга ҳаракат қилмасликлари мақсадга мувофиқ.

5. Шунингдек, аттестация жараёни билан боғлиқ бўлган саволлар юзасидан Таълим инспекциясининг 71-231-07-53 (ички рақам 1023,1032) телефон рақами қўнғироқ қилишлари ёки инспекциянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ёки pedkadr@tdi.uz электрон манзилига юборишлари мумкин.