Ўқитувчи фаолиятини лицензиялаш қачондан ва қай тартибда жорий этилади?

Главные вкладки

«Ушбу тартиб 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилиши таклиф этилмоқда. Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари жадвалида лицензиялаш жараёни бир неча босқичда ўтказилиши қайд этилган. Унга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб ўқитувчи ва мактаб директорларнинг (қарийб 500 минг нафар) 5 фоизи (25 минг нафар) мажбурий лицензиядан ўтказилади.

2025 йилга келиб эса бу рақам 10 фоизга етказилади. 2030 йилгача эса 20 фоиз ўқитувчилар ва мактаб директорлари лицензияга эга бўлишади. Бунда ўқитувчилар учун касбий лицензия 5 йил муддатга, мактаб директорлари учун 3 йил муддатга менежерлик лицензияси берилади. Босқичма босқич юз фоиз ўқитувчилар лицензияга эга бўладилар.

Лицензиялаш ваколатини Халқ таълими вазирлигига топшириш таклифи берилган. Лицензиялаш жараёнини ташкил этиш учун ва жараённинг очиқлик ҳамда шаффофлигини таъминлаш мақсадида вазирлик қошида таълим сифатини баҳолаш ва ходимларни лицензиялаш бўйича мустақил миллий баҳолаш марказини тузиш режалаштирилган. Марказ фаолиятини ташкил этиш учун лицензиялаш ва бу билан боғлиқ жараёнлар бўйича катта тажрибага эга хориж ташкилотларини жалб этиш кўзда тутилган. Бу соҳада маълум тажриба орттирилгандан кейин мустақил фаолият олиб борилади

 

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Анвар Умаров

 

Picture source: http://www.appetd.org.za/home/teacher-banner/