1-yanvardan o'qituvchilar uchun o'zgaradigan oylik maoshni hisoblashni o'rganamiz!

Primary tabs

Янги солиқ тизимини биз ўқитувчиларга қандай фойдаси бор?

 

Авваллари солиқ махсус шкала бўйича ҳисоблаб чиқилар эди. Масалан:

Энг кам иш ҳақи(ЭКИҲ)нинг 1 бараваридан 5 бараваригача бўлса ― 7,5%;

ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача бўлса ― 16,5%;

ЭКИҲнинг 10 бараваридан юқори бўлса ― 22,5%.

Қўшимчасига, иш ҳақидан давлатдан ташқари пенсия жамғармаси учун 8% (фоизлик) мажбурий суғурта тўлови ундирилар эди.

2019 йил 1 январдан солиқлар 12% га камайтирилди. Яъни энди ҳамма бир хил 12% даромад солиғи тўлайди.

Келинг, ЭКИҲнинг 10 бараварадан ошадиган ўқитувчини ойлигини ҳисоблаб кўрамиз. 

Айтайлик, ўқитувчининг ойлиги, халқ тили билан айтилганда "начесления"си 2.500.000 сўм.

2019 йил 1 январгача бўлган шкала бўйича:

Даромад солиғи 22,5% + пенсия жамғармаси 8% = 30,5%

2.500.000 - 762.500(30.5%и) = 1.737.500

Ўқитувчининг қўлига қоладигани 1.737.500 сўм эди.

2019 йил 1 январдан янги солиқ тизими бўйича:

Фақат даромад солиғи 12% =12%

2.500.000 - 300.000 (12%) = 2.200.000 сўм

Ўқитувчининг қўлига қоладигани 2.200.000 сўм.

Энди солиштирамиз, 

(Аввал) 762.500 - (ҳозир) 300.000 = 462.500 сўм.

Демак, янги солиқ тизими бўйича биз 462.500 сўм камроқ солиқ тўлаймиз ва шу 462.500 сўм бизни ёнимизга қолади, ойлигимиз кескин кўтарилади.

Ҳам тоифага қараб кўтарилади, ҳам даромад солиғини камайтирилиши ҳисобига қараб ойлигимиз кўтарилади.