Ўқитувчилар кўпроқ қайси касалликларга чалиниши мумкин?

Primary tabs

Педагоглар кўпинча сурункали чарчоқ билан юришлари ҳеч кимга сир эмас. Шунингдек, улар айрим касб касалликларига чалинадилар. Шифокорларнинг таҳлилига кўра, ўқитувчиларга энг кўп хавф соладиган касалликлар қуйидагилардир:

1. Неврозлар. Ўқув йили ярмига бориб-бормай синфга ўз-ўзидан бақириш, бўр йўқлиги ёки ручка ёзмагани учун йиғлаб юбориш ҳолатлари. Ёки уй ишларини текшириш асносида электрга уланган дазмолни, бошқа майда нарсаларни унутиб қолдириш кабилар. Неврознинг асосий белгилари қаторига ўзи билан гаплашиш, сал нарсага тутоқиш, тушкунликка мойил бўлиш киради.

2. Томоқ касалликлари. Кўпинча кўп ва бақириб гапиришдан, зўриқишдан товуш пайчалари зарарланади. Ўқитувчи шундай вазиятда томоқ ҳиқилдоқ касалликларига осон чалинади. Масалан ўқитувчининг эрталаб чиройли чиқиб турган овози кечки пайтга бориб умуман чиқмай қолиши мумкин.

3. Қомат бузилишлари. Оғир сумкалар, иш жойидаги ноқулай стол-стуллар кўпинча ўқитувчиларда бел ва умуртқа касалликларини келтириб чиқариши ҳеч гап эмас. Скалиоз бўлиши ҳам мумкин. 

4. Инфаркт ва инсультлар. Бу касалликлар тинимсиз стресс, ақлий зўриқиш, кераксиз топшириқлар, оилавий можаролар туфайли келиб чиқади. Ўқитувчиларда ҳам турли хил зўриқишлар йиғилиб, инфаркт ёки инсультга олиб бориши мумкин. 

Бундай дардлардан ҳоли бўлиш учун иш жойи ва уйда ўзини иложи борича хотиржам тутиш, ҳар бир ишни ўз вақтида бажариш, ўқувчилар ва ҳамкасблар олдида кўнгилни кенг қилиш, майда гап-сўзларга эътибор бермаслик, ғийбатдан узоқроқ юриш, тўғри овқатланиш ва ҳар куни очиқ ҳавода сайр қилишга одатланиш керак.

 

Picture source: http://www.flanderstoday.eu/education/stress-major-cause-teacher-absences-due-illness