Декабр ойининг 1-ҳафтаси учун мўлжалланган машғулот ишланмаси

Главные вкладки

Ой мавзуси:”Зумрад қиш”.Конституция куни.

Ҳафта мавзуси:”Қиш”.

Декабрь ойининг  1- ҳафтаси.

Гуруҳ: Тайёрлов.

Фаолият тури: Элементар математика.

Мавзу:”Зумрад қиш  қироллигига  саёҳат”.

Мақсад: Болаларнинг математик  билимларини  ва қиш тўғрисида олган билимларини   мустаҳкамлаш.

Таълимий мақсад: 1-15 гача бўлган сонларни мустахкамлаш. Математик тасаввурларда олинган билимларни очиб бериш.Қўшиш ва айиришдаги математик муаммоларни ҳал қилиш.

Тарбиявий мақсад: Қизиқувчанликни ва ўзаро ёрдам беришни ўргатиш.  Математикага бўлган қизиқишни ва ўзаро ёрдам, назоратини тарбиялаш.  Объектни ўлчамлар билан таққослаш.

Ривожлантирувчи мақсад: Болаларнинг диқат, хотира, фикирлаш, қобилятларини ривожлантириш. Қорпарчаларини кесиш ва ясаш қобилиятини ривожлантириш.

Давлат талаби:Тайёрлов  гуруҳда лозим бўлган билим ва кўникмаларни болаларга сингдириш.Бола қизиқувчан, интилувчан,фаол, билишга қизиқиш билдиради,    элементар математик малакаларга эга,  соғлиқни сақлаш малакаларини намоён қилади,  ҳаёт хавфсизлиги қоидалари ҳақидаги тушунчага эга,атрофдаги борлиқни ижодий ўзгартириш малакасига эга.

Керакли жиҳозлар: Нотбоок, вазифали  шарлар билан арча,рақамлар,самбуфер, чип, қалам, қайчи, қоғоз, қорпарчалар, ялтироқлар, Қишмомо, топишмоқлар, мақоллар, тез айтишлар, вазифалар.

Фаолиятнинг бориши: Ташкилий дақиқа.