“Замонамиз қаҳрамонлари”ни ижтимоий тармоқда трендга чиқаринг ва замонавий ноутбукка эга бўлинг!

Главные вкладки

Халқ таълими вазирлиги "Замонамиз қаҳрамонлари" лойиҳаси давом этаётганини эслатиб ўтади.

‼️Биз излаётган “Замонамиз қаҳрамонлари” кимлар?

Таълим соҳаси ривожига, келажак авлодга сифатли таълим бераётган фидоий устозлар!

‼️Лойиҳада кимлар қатнашиши мумкин?

- Мактаблардаги ёшлар етакчилари;

- Маънавият бўйича масъуллар; 

- Журналистлар;

- Блогерлар ва соҳага бефарқ бўлмаган исталган одамлар.

Бунинг учун сиз “Замонавмиз қаҳрамони”ни топиб, уларни ижтимоий тармоқлар ёҳуд ОАВ орқали #zamonamiz_qahramonlari #Mustaqillik_30_yil хештегларини ишлатиб трендга чиқаришингиз лозим.

-“Замонамиз қаҳрамонлари”ни топган энг яхши иштирокчилар йил охирига қадар ҳар 2 ҳафтанинг якунида ноутбук билан тақдирланади. 

-Илк ғолиб ўз нотбукини қўлга киритди, кейингиси сиз бўлишингиз мумкин!