O'qituvchining vazifasi qanday?

Главные вкладки

Ўқитувчи лавозимининг мажбуриятларига қуйидагилар киради:

✅ Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларига мувофиқ тегишли фан бўйича дарслар, машғулотларга тайёргарликни ва уларни ўтказишни таъминлайди;

✅ ўқувчиларни ўзлаштирган билимларини амалиётда мустақил қўллай олишга тайёрлайди, таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларнинг ўқув материалини ўзлаштиришларини холисона мунтазам баҳолашларини таъминлайди;

✅ Давлат таълим стандартларига мувофиқ дастур материалларини юқори даражада ўзлаштиришни таъминлайди, билимларни ўзлаштиришда нуқсонлари бўлган ўқувчилар билан гуруҳлар бўйича ва индивидуал иш олиб боради;

✅ Факультатив машғулотлар ўтказади, фан тўгаракларида ишлаш, фанлар олимпиадаларига, турли танловларга ва фестивалларга ўқувчиларни тайёрлашни амалга оширади, ўқувчиларда билим ва кўникмаларни шакллантиради, уларни маънавий-ахлоқий тарбиялашни амалга оширади;

✅ Ўқувчилар фойдаланадиган дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминланишни ва уларнинг сақланишини назорат қилади;

✅ Ўқувчиларнинг давомат ва ўзлаштириш ҳисобини олиб боради, уларнинг мактаб низоми талабларига риоя қилишларини таъминлайди;

✅ Ўқувчилар ҳуқуқларига ва болаларни муҳофаза қилишга оид қонунчилик талабларига риоя қилади;

✅ Жорий, оралиқ ва якуний тестлар (назорат сўрови), имтиҳонлар ўтказади, ўқувчиларнинг ёзма ишлари ва дафтарларини текширади;

✅ Ҳар бир дарс режаларини, дарс ўтказиш учун зарур бўлган дидактик тарқатма ва кўргазма материалларни ишлаб чиқади;

✅ Ўзига бириктирилган синф хоналари, кабинетлар, лабораториялардаги қурилмалар, техник воситалар, мулк ва бошқа моддий бойликларни сақланишини ва улардан ўқув-методик мақсадларда самарали фойдаланишни таъминлайди, унга топширилган мулк, ўқув қурилмалари, инвентарь ва таълим техник воситаларини ўрнатилган тартибда ишга яроқли ҳолатда тутади;

✅ Педагогик кенгаш, методик кенгаш, семинарлар, тренинглар, очиқ дарсларда, ҳисоботлар тузишда ва методик материаллар ишлаб чиқишда иштирок этади;

✅ Ўқув қурилмаларидан фойдаланганда техника хавфсизлиги қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилади;

✅ Педагогик ахлоқ нормаларига риоя қилади, ота-оналар билан иш олиб боради, уларнинг фарзандларини тарбиялаш ва ўқитиш масалалари бўйича индивидуал учрашувлар ва суҳбатлар ўтказади; мактаб психологи билан ўқувчилар шахсини ривожлантириш масалалари бўйича иш олиб боради;

✅ Касб маҳоратини муттасил ошириб боради, ўз фаолиятига илғор таълим методларини ўрганади ва амалга оширади, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизоми қоидаларига риоя қилади;

✅ Ўқитувчи «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури тўғрисида»ги қонунларни, ўзининг ўқув фанига оид бўлган таълим тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича ҳукумат қарорларини, Халқ таълими вазирлиги буйруқларини, Давлат таълим стандартларини, ўзи ўқитадиган ўқув фанининг илмий-назарий асослари, унинг мазмуни ва амалда қўлланилишини, ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялашнинг илғор шакллари ва интенсив усулларини, дидактик тамойилларни, ўқитаётган фан бўйича дарс ўтказиш методикаси ва ташкил қилиш тартибини, ўқувчилар билимини баҳолашнинг замонавий, самарали шакллари, назорат усулларини, тестдан ўтказиш ва баҳолаш мезонларини; ўқувчиларнинг фаоллиги ва ўзлаштиришини баҳолашнинг рейтинг тизимини; педагогикани, ёш психологияси ва физиологиясини, ўқув жараёни техник воситаларини амалиётда қўллашни, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги, мактабда гигиена қоидаларини билиши керак.