Ҳурматли ота-оналар, ўқувчилар ва ўқитувчилар! ХТВ мурожаати

Главные вкладки

2020 йилнинг 16 март кунидан Ўзбекистон Республикасидаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун таътил эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан таътилни мазмунли ўтказиш бўйича қуйидагилар тавсия қилинади.

Ҳар бир синфда ўтиладиган фанлар бўйича ўқитувчилар ўзларининг  тақвим мавзу режаларини кўриб чиқади ва таътилга қадар ўтилиши керак бўлган янги мавзулар қолган бўлса, уларни ўқувчилар уйларида дарсликлардан мустақил равишда ўрганиб олишлари бўйича тушунтириш берилади.

Ўқувчиларга таътил вақтида:

математика, физика, химия каби асосий фанлардан мустақил равишда мисол ва масалалар ечиш;

ўқиш, одобнома, адабиёт ва тарих фанларидан мавзуларни мустақил равишда ва ота-оналари билан биргаликда ўқиш, мавзулар ҳақида оилада ўзаро суҳбатлашиш ва фикр алмашиш;

хорижий тиллардан мустақил равишда луғатлар ёдлаш;

қўшимча равишда бадиий китоблар ўқиш;

10-11-синф ўқувчиларига келгусида кирмоқчи бўлган олий ўқув юртининг йўналишига қараб тегишли фанлардан қўшимча тайёрланиш, айниқса барча ОТМларга киришда мажбурий бўлган Ўзбекистон тарихи, математика ва она тили фанларини такрорлаш;

таълимий электрон ресурслардан (Khan Academy, Edu Market каби ресурслар) кўпроқ ўрганиш тавсия этилади.

Ўқувчилар қўшимча таътилга чиққан муддатларда мактаб педагогика жамоаси ўз фаолиятини давом эттиради.

Синф раҳбарлари ва фан ўқитувчиларига қўшимча таътил вақтида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан телефон орқали ёки мессенжерлар ёрдамида боғланиш, уларга қўшимча тавсиялар бериб туриш вазифаси юклатилади.

Ўқувчиларни қўшимча таътилга кузатишда уларга доимо соғлом турмуш тарзига ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиши, қўлларни тез-тез совунлаб ювиб туриши, имкон даражасида одамлар кўп тўпланган жойларга бормаслик ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилиши тавсия этилади.

 

https://t.me/xtv_press