Ўзингизни зарарли ахборотдан ҳимоя қилишингиз учун қуйида бир нечта маслаҳатлар

Главные вкладки

Сизда ўзига хос (қўрқув, ваҳима, нафрат ва ҳ.к.) ҳис-туйғуларни уйғотган қандайдир ахборотни олишингиз билан уни бошқа фойдаланувчиларга  юборишга шошилманг, катта эҳтимол билан бу  сохта - фейк хабар бўлиши мумкин;

- ўзингиз учун ишончлилиги шубҳа уйғотмайдиган нуфузли халқаро ва маҳаллий ахборот агентликларининг рўйхатини тузиб чиқинг;

- қабул қилган ахборотнинг мазмунини текшириб кўриш учун йирик қидирув системалари (Google, Yahoo, Яндекc) имкониятларидан фойдаланинг. Одатда кўп сохта хабарлар илгари эълон қилинган бўлади, ва улар расман рад этилганлиги ҳақда маълумот бўлиши эҳтимоли ҳам мавжуд;

-Ўзингизни асранг. Сохта ахборотлар хавф туғдиради. Улар одамларни нотўғри қарор қабул қилишларига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Улар рухиятга таъсир кўрсатиб, инсонларни чалғитиши мумкин.