«Карантинни қандай ўтказяпмиз?» мавзусидаги видеороликлар танлови эълон қилинди

Главные вкладки

Ташкилотчилар: Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА)

Танлов икки йўналишда ташкил этилади.

Яъни барча аҳоли қатламлари учун “Карантин пайтида уйда, оила даврасида вақтни қандай ўтказяпмиз?” мавзусида ҳамда ўсмирлар учун “Мақсадимга эришиш йўлидаги ғояларим” йўналишида ўтказилади.

Танловга мобиль телефон, юқори аниқликдаги видеокамерада суратга олинган ва танлов мавзусига мос бўлган, 2 дақиқадан ошмаган, ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида тайёрланган видеомаҳсулотлар 25 майга қадар қабул қилинади.

Танлов учун тайёрланган видеоролик материаллар ЮНФПАнинг Facebook саҳифасиги мессенджерига https://www.facebook.com/UNFPA.Uzbekistan/ саҳифасига жойлаштирилиб, унда иштирокчининг исми ва видеоролик мавзуси кўрсатилиши ёки видеонинг Youtubeдаги манзили юборилиши лозим.

Танлов натижаларига кўра ҳар бир йўналишда учта энг яхши, жами 6 та материал танлаб олинади ва икки йўналиш бўйича 1, 2 ва 3-ўринлар соҳиблари ноутбук, планшет ва смартфонлар билан тақдирланади.

 

Танлов ғолиблари  2020 йил 1 июнь куни эълон қилинади.