Хоразмдаги Халқаро мактаб-интернат иқтидорли ўқувчи ва ўқитувчилар учун танлов эълон қилади

Главные вкладки

Фарзандингиз иқтидорини рўёбга чиқаришни ва унинг энг нуфузли мактаблардан бирида таҳсил олишини истасангиз бу имконият айнан Сиз учун!

Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатига 2020/2021 ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда.

Бу ерда аниқ ва табиий фанлар ҳамда чет тиллари чуқур ўқитилиб, дарс машғулотларини ўтиш учун юқори касб маҳоратига эга маҳаллий ва хорижий педагоглар жалб қилинади.

Ўқувчилар Халқаро мактабнинг 7-10-синфларига физика, математика ва чет тили фанларидан тест синовлари орқали қабул қилинади.

Талабгорлар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

·       директор номига ариза;

·       туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

·       3 х 4 ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурат;

·       таълим олаётган мактабдан маълумотнома (ўқиётганлиги ҳақида).

Танлов Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.

Шунингдек, Халқаро мактабга иқтидорли педагог кадрлар ҳам танлов асосида ишга таклиф этилади.

Танлов икки хил тартибда:

·       математика, физика, кимё, биология ва информатика фанлари ўқитувчилари учун тест ва ёзма иш;

·       бошқа фан ўқитувчилари учун фақат тест ўтказиш асосида амалга оширилади.

Танлов натижалари бўйича ишга қабул қилинган ўқитувчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган устамалардан ташқари ҳомийлар томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан 100 фоизгача қўшимча устама ҳақ тўланиши мумкин.

Танлов жараёнлари видеофиксация қурилмалари орқали ёзиб олиниб, онлайн тарзда узатиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш жорий йилнинг 30 сентябригача (шу куни ҳам) давом этади.

Мактабда таълим жараёни ўзбек тилида олиб борилади.

Манзил: Хоразм вилояти, Шовот тумани, Комилжон Отаниёзов кўчаси, 65-уй.

Мурожаат учун телефонлар: (97) 453-28-27, (91) 912-63-76.

Ўзингиз ва фарзандингиз келажаги учун муҳим қадам ташланг.

 

Манба

Сурат манбаси