Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Главные вкладки

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.

Янги йил байрами арафасидаги дам олиш кунлари 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6122-сонли Президент фармони асосида белгиланади. Унга кўра, 2 январь, шанба куни 6 кунлик иш ҳафтасида меҳнат қилаётганлар учун ҳам дам олиш куни сифатида белгиланди.

Шундай қилиб, иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Янги йил байрами арафасида барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:

 

1 январь – жума;

2 январь – шанба;

3 январь – якшанба.