Финляндия мактаблари ҳақида 8 факт

Primary tabs

1. Мажбурий таълим 7 ёшдан бошланиб, 17 ёшда тугайди. Бундан ташқари, барча болалар бир йиллик мактабга тайёрлаш тизими хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. 

2.  Асосий мактабда (1-9-синфлар учун) ўқиш, дарсликлар, ўқув қуроллари ва ўқув материалларининг барчаси бепул. 

3.  Ҳар куни ўқувчиларга мактаб ошхонасида бепул таомлар берилади.

4.  Мактабларда 1-2-синфлар учун дарслар кўпи билан 5 соатга чўзилади. Юқори синфлар ўқувчилари 7 соат таҳсил оладилар. Ҳар бир дарс 45 дақиқа давом этади. 

5.  Финляндияда умуммиллий имтиҳонлар ёки тестлар йўқ. Ўқувчиларга минимум даражада уй вазифаси берилади, баҳолаш тестлари эса фақат бир марта – 16 ёшда ўтказилади.

6.  Ўқув йили 190 мактаб кунидан иборат. Мавсум август ойи ўрталарида бошланиб, май охирида тугайди. Ўқувчилар кузда, Рождество байрамида ва февраль ойида қисқа таътил оладилар. Ёзги таътил эса 10 ҳафта давом этади.

7.  Мамлакатда деярли барча ўсмирлар (99,7 %) ўқув дастурини ўзлаштирадилар ва умумтаълим мактабини битирадилар.

8.  1-6-синфлар ўқитувчилари педагогика магистри саналадилар. 7-9-синфлар ўқитувчилари ўзлари дарс бераётган фан бўйича магистр унвонига эга, шунингдек, улар таълим тиимида юқори тоифали мутахассис ҳисобланади.