Бола ва интернет

Главные вкладки

Фарзандимизда бир нарсага қаттиқ боғланиб қолиш асоратлари нима?

 

Болада стресс ва тез аччиқланиш кузатилади, кейинроқ эса бошқаларга зарар бериш жиҳати ривожланади. Еб ичишида муаммолар юзага келади, ўзини тутишида ёшига муносиб бўлмаган ҳаракатлар, жумладан қўполлик, қўрслик ва ёмон хулқлик кузатилади. Боланинг асаблари доимо портлаш арафасидаги бомба каби туради. Олти фарзанди бор оилани таъминлаётган отанинг стресси бунинг олдида ҳеч нарса бўлмай қолади. Бунинг мавзумизга алоқадор томони бу ҳолатларга телефонга қаттиқ боғланиб қолиш, интернетда кирилган кўчалардан чиқа олмасликнинг сабаб бўлишидир. Бу ҳолатларда психолог ва ҳатто психияторлар билан маслаҳатлашилиши, керак бўлса бошқа уйга кўчиш йўли билан боланинг муҳитини ўзгартиришга ҳаракат қилиниши лозимдир. Чунки бу стрессга кирган боланинг бу йўлдан қутқарилиши қийин кечади. 

Бу борада турли хил статистик маълумотлар мавжуд. Шулардан бирида мактабга борадиган боланинг кун давомида энг камида 300 марта телефонига қараши аниқланган экан. Яъни уч юз марта телефоннинг ёқиб-ўчириш тугмасини босган экан. Боланинг биологик ҳолати ёмон аҳволга тушиб, ақлдан озиш даражасигача етиб бормоқда. Телефон ҳам бардош бера олмайдиган бу кўрсаткичга инсон боласининг мийяси қандай бардош берсин...

 

Емай, ичмай юрса ҳам лекин телефонни қайтариб бериш ваъда қилинганида солинган қовоқлари очилиб, юзи ёришиб кетаётган бўлса болада телефонга муккасидан кетиш бордир. Бу телефонга муккасидан кетишнинг юқори даражаси, чунки муккасидан кетишнинг ҳам ўз даражалари бор. Булардан «сигаретга ўтириб қолиш» ёхуд «гиёҳванд моддаларига ўтириб қолиш» кабилари халқ орасида машҳур, ҳатто сақичга ҳам боғланиб қолиш мумкин. Бола бошқачасига ҳеч хотиржам бўлолмаса, фақатгина телефон қўлига тушгандагина кўнгли тинчиётган бўлса бу ерда жиддий муаммо ва хавф-хатар бордир. 

 

Ёлғиз қолишга ҳаракат қилаётган вақтда бу боғланиш бошланади. Хонада ота-она, ака-укалар бор бўлиб, бола бир ўзи бурчакда ёки совуқ бўлса ҳам бир бошқа хонада ўтирса, ичкарига киришга кўндирилгандан кейин ҳам бир икки дақиқа ўралашган бўлиб, яна ўша ерга қочаётган бўлса демак болада телефонга боғлиқлик бор. 

Буларнинг барчасидан шу хулосани олишимиз мумкин: бу телефон ва интернет болаларимизнинг ақлларини ўғирлаб мийяларини ювяпти. Жим бўлиши ва тўполон қилмаслиги учун «мен бирпас гаплашиб олай, сен шу ерда шу телефонни олиб ўйнаб тур!» деб берилган телефон, билиб туриб болани заҳарлаш, унинг дангаса бўлиб улғайишига йўл очишдир. Бу ишоратларнинг барчаси Уммати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзандларининг захарланган, кўр қилинган ва дангаса ҳолга келтирилганини билдиради. 

 

Бу ҳолатнинг ечими на бизнинг ва на Таълим Вазирлигининг қўлида. Шифокорлар эса ўзлари ҳам телефонга муккасидан кетишган. Шундай қилиб бу умуминсоний муаммо ҳолига келди. Лекин шундай бўлса ҳам уйимизда бу ҳолатни юмшатадиган баъзи нарсаларни қилишимиз мумкин:

1-  Болаларимизга ибрат бўлиш биринчи ва энг муҳим ечимдир. Ҳеч ким ўзи ашаддий мухлиси бўлган нарсани болаларига таъқиқлай олмайди. Тамаки чекувчи отанинг боласига тамаки чекмаслигини айтиши қанчалик бефойда бўлса, қўлидан телефон тушмайдиган бир инсоннинг ҳам боласига телефон ўйнашни таъқиқлаши ўшандайдир. Инсоннинг амаллари сўз ва насиҳатларидан кучлироқ таъсирга эга.

 

Муаллиф: Нуриддин Йилдиз

Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим