Педагогик маҳорат учун 20 балл

Главные вкладки

Савол: Педагогларни педагогик маҳорати учун аттестацияга бериладиган максимал 20 бални ким томонидан қандай берилади?

Жавоб: Низомнинг 34-банди Биринчи босқичда педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги таълим ташкилотининг педагогик (кузатув) кенгашлари томонидан ўрганилади ҳамда мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида 20 баллик тизимда баҳоланади.

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида ўрганиш ва баҳолаш учун ўзининг тизимидаги муассасаларни ёки мазкур фаолиятни амалга оширишга ихтисослашган бошқа ташкилотларни, шунингдек маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилишлари мумкин. 

Педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги маълумотномага киритилиб, таълим ташкилоти раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳолда Таълим инспекциясига топшириш учун педагог кадрларга тақдим этилади.

Педагогик маҳорат ва психологик тайёргарликни баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошланган санага қадар кўпи билан тўрт ой муддат ичида берилган бўлиши лозим.

P.S.  Педагогик (кузатув) кенгашлари томонидан ўрганилиб баҳоланади ҳамда натижалари маълумотномага киритилиб, таълим ташкилоти раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳолда ўқитувчига берилади.

 

Manba: t.me/pka_tdi_uz