2022 йилда бўлиб ўтадиган педагог кадрлар аттестациясига тайёргарлик ишлари бошланди

Главные вкладки

Тасарруфида таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идораларга Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 8 октябрдаги 01-785-сон хати юборилди.

Мазкур хатда, 

- бўйсунувидаги таълим ташкилотлари томонидан навбатдаги аттестациядан ўтадиган ҳамда навбатдан ташқари аттестациядан ўтиш хоҳишини билдирган педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги баҳоланишини ташкил этиш ҳамда баҳолаш натижалари юзасидан маълумотноманинг педагог кадрларга ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

- ттестациядан ўтганига беш йил тўлган ва беш йил давомида амалдаги малака тоифасини (лавозимини) ҳимоя қилмаган  педагог кадрларни навбатдаги аттестацияга ўз вақтида жалб этиш чораларини кўриш; 

- Шунингдек, “Таълим ташкилотлари раҳбарлари томонидан: 

- навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш муддати тугашидан олти ой олдин педагог кадрларни аттестациядан ўтиш лозимлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинишини;

- педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништириши ҳамда аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошлангунга қадар уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолашни ташкил этиши назоратга олиш сўралаган.

 

- Тасарруфида таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идораларга Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 8 октябрдаги 01-785-сон хати юборилди.

 

P.S. Педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги баҳоланишини ташкил этиш ҳамда баҳолаш натижалари юзасидан маълумотноманинг педагог кадрларга ўз вақтида тақдим этилишини таъминлашга асос сўраганларга кўрсатиш учун;

 

Манба: pka_tdi_uz telegram kanali

Хат билан танишиш

button